Google’нинг интернет тежовчи иловаси энди уни ғамлаб қўйишни ҳам ўрганди

  •   DiMaX
  •  2859
  •  28.08.2018 14:34

Google’нинг интернет тежовчи иловаси энди уни ғамлаб қўйишни ҳам ўрганди

Қидирув гиганти ўз ишланмаси бўлмиш Android операцион тизимидаги қурилмалар учун трафикни тежайдиган Datally иловасини тақдим этгани ҳақида хабар берганмиз. Яқинда навбатдаги янгиланиш билан унга янада фойдали функциялар қўшилган.

ЎҚИНГ: Интернетни тежовчи ва бепул Wi-Fi нуқталарини топувчи Google Datally иловасини ўрнатиб олинг! (+видео)

Datally дастурида, жумладан, Emergency Bank деб номланувчи функция ҳам жорий этилган. У керакли ҳажмдаги интернет-трафикни сақлаб туради ва сиз қийин аҳволга тушиб қолганингизда, ушбу ғамлаб қўйилган трафикни ишлатишингиз мумкин бўлади. Бунинг учун қанча ҳажмдаги трафикни сақлаб қўйиш лозимлигини ўзингиз кўрсатасиз. Ҳисобингиздаги трафик шу кўрсаткичгача тушганида, Datally автоматик тарзда интернетни узиб қўяди.

Emergency Bank турли вазиятларда сизга асқотиши мумкин. Масалан, бегона шаҳарда мўлжални йўқотиб қўйсангиз, ғамлаб қўйилган интернет-трафик Google Maps’нинг ишлаши учун етарли бўлади.

Бундан ташқари, Datally иловасида уйқу режими ҳам пайдо бўлган. Унда сиз ўзингиз одатда уйқуда бўладиган соатларни белгилаб қўясиз ва шу муддат ичида смартфонингиздаги илова ва сервислар интернет-трафикни сарфлай олмайди. Айни шу функция тунги пайтда – сиз ухлаб қолганингизда смартфонингизда бошқалар интернетга киришларининг ҳам олдини олади.

Datally дастурини Google Play’дан мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Мобил трафикни қандай тежаш мумкин? Beeline‘дан маслаҳатлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!