Google раҳбари iPhone ва Samsung’дан қайси афзаллигини, сабабини маълум қилди

Google раҳбари iPhone ва Samsung’дан қайси афзаллигини, сабабини маълум қилди

Google’нинг она-компанияси Alphabet корпорациясининг ижрочи директори Эрик Шмидт бир муддат аввал Apple’нинг iPhone 6s смартфонидан фойдаланишини маълум қилган эди.

Дунёнинг энг қиммат компанияларидан бирининг раҳбари 24 май куни CNBC телеканалидаги суҳбатда ҳам iPhone, ҳам Samsung Galaxy S7 смартфонидан фойдаланишини айтган.

Эрик Шмидтга мазкур гаджетлардан қайси бирини афзал кўриши тўғрисида савол берилганида, у Samsung S7 смартфонини кўпроқ маъқуллашини билдирган.

“Бунинг боиси унинг узоқ вақтга чидамли аккумуляторидир. Бу фикримни ҳар бир айфон фойдаланувчиси қўллаб-қувватлаши шубҳасиз”, дея Эрик Шмидт жавобини изоҳлаган.

iOS ишлаб чиқарувчиси сифатида Apple ўзининг рақобатчиси бўлган Google’нинг раҳбари билдирган фикрга ҳозирча муносабат билдирмаган. Кўпчилик мутахассислар фикрича, Google’нинг раҳбари рақиб компания фаолиятидан хабардор бўлиб бориш учун ҳам айфондан фойдаланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.