Ҳаж амалларида юксак технологиялар кўмаклашади

  •   DiMaX
  •  677
  •  08.07.2019 08:22

Ҳаж амалларида юксак технологиялар кўмаклашади

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги мусулмонларга ҳаж амали ва ибодатларини бажаришда енгиллик бўлиши учун бир қанча юқори технологияли интеллектуал тизимлар пакетини жорий қилмоқда. Бу хусусда «Ислам и семья» нашрига асосланиб Kun.uz сайти хабар беради.

ЎҚИНГ: Маккадаги ҳаёт ва мамот тиқилинчлари қандай бошқарилади?

Бу йил жорий қилинган асосий янги технологиялардан бири – e-track тизими бўлиб, ҳожиларга уй-жойларни, трансфер ва озиқ-овқатларни олдиндан банд қилиш имконини беради.

Тизим иккала томоннинг ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажарилиши устидан шаффофлик ва назорат ўрнатиш имконини беради. У Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан бошқарилади.

Вазирлик баёнотига кўра, тизим ҳожиларга қулай Ҳаж пакетларини танлаш имконини ҳам беради. Шунингдек, ҳожилар танлаган пакетлар қийматини электрон тизим орқали тўлаш имконияти ҳам бор.

2019 йилнинг май ойида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз «Қироллик 2030» лойиҳасига кирувчи «Оллоҳнинг меҳмонлари» хизмат кўрсатиш дастурини ишга туширган эди.

Дастур 30дан ортиқ давлат идоралари томонидан тайёрланган 130дан ортиқ ташаббусни ўз ичига олади. У учта асосий мақсадни кўзлайди: янада кўпроқ ҳожиларни қабул қилишга кўмаклашиш, Ҳаж ва Умра пайтида сифатли хизматларни тақдим қилиш, шунингдек, диний ва маданий тажрибаларни кенгайтириш.

ЎҚИНГ: Мусулмонларга мўлжалланган энг қулай браузер билан танишинг!