Huawei 28 кунда бу смартфондан миллион дона сотди
Huawei’нинг савдога чиқарилганига
ҳали бир ой ҳам бўлмаган Honor 9 смартфони аллақачон бир миллион донадан кўп
сотилган. Бу хусусда компания раҳбарларидан бири маълум қилди, деб ёзади
GizmoChina нашри.
Унинг сўзларига кўра, 28 кундаги бир миллионлик кўрсаткич – фақат Хитойнинг
ўзида сотилган смартфонлар сонидир. Бошқа ҳудудлардаги савдолар бу ҳисобга
киритилмаган.
Айтиш керакки, Huawei Honor 9 модели – флагманларга хос хусусиятларга
эга, аммо ўзи ўрта нарх сегментидаги қурилмадир.
Унда 5,15 дюймли (IPS матрица) Full HD дисплей олд панелнинг 70 фоиз майдонини
эгаллаган. Девайснинг асосий камераси қўшалоқ объективли бўлиб, бири 12,
иккинчиси эса 20 мегапикселли модуллардан иборатдир. Телефонга Huawei’нинг
шахсий 8 ядроли Kirin 960 чипсети ўрнатилган. Гарчи самарадорликда у Xiaomi Mi6
ва Samsung Galaxy S8’дан бир оз орқада бўлса ҳам, Sony Xperia XZ Premium ва LG
G6 каби ўзидан 2 баробар қиммат гаджетларни ортда қолдирган.
Эслаб ўтишга арзирли яна бир жиҳати – мазкур гаджетга
бир суткада уч юз мингта буюртма берилган.