Huawei Mate 9 Pro металл корпус ва Quad HD экранга эга бўлади

Huawei Mate 9 Pro металл корпус ва Quad HD экранга эга бўлади

Venturebeat ресурсида куни кеча тез орада тақдимоти кутилаётган Huawei Mate 9 Pro флагманига тегишли бир нечта юқори сифатли суратлар эълон қилинди.

Smartphone.ua нашрининг маълум қилишича,  Huawei компаниясининг навбатдаги флагманига 8 ядроли Kirin 960 процессори, 4/6 ГБ тезкор хотира ва 64/128 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Фаблет гибрид слот (nanoSIM + nanoSIM/microSD) билан жиҳозланади, сиғими 4000 мА/сь бўлган батареядан қувватланади, шу билан бирга, унда NFC-чип, VoLTE, WiFi 802.11ac (2.4/5 ГГц), Bluetooth 4.2 LE ва GPS интерфейлари кўзда тутилади.

Huawei Mate 9 Pro металл корпус билан ўралади, бармоқ изи сканери, Leica Summarit қўш камерасига эга бўлади. Моделга 2,5D шиша билан ҳимояланган ён экранли Quad HD аниқлигидаги 5,9 дюймли экран ўрнатилади. Қурилма Android 7.0 Nougat дастурида ишлаши маълум қилинган.

Huawei Mate 9 ва Huawei Mate 9 Pro флагманларининг тақдимоти 3 ноябрь куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтказилади. Ҳозирча моделларга қарашли нархлар ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.