Huawei P Smart Z ҳақидаги янги маълумотлар ошкор бўлди

Huawei P Smart Z ҳақидаги янги маълумотлар ошкор бўлди

Slashleaks сайтида Huawei P Smart Z'га тегишли янги жиҳатлар эълон қилинди. Ушбу маълумотни Amazon онлайн интернет-дўкони «сотиб қўйган».

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп P Smart Z – камераси корпусдан чиқувчи илк Huawei смартфони расмий суратда!

Шундай қилиб янги қурилма диагонали 6,9, аниқлиги 2340 х 1080 пиксел бўлган дисплейга, яккакристалли Kirin 710 процессорига эга бўлган. Тезкор ва доимий хотира мос равишда 4/6 гигабайтни ташкил қилади.

Смартфонга 4000 мА/соатлик аккумулятор ўрнатилган, бармоқ изи сканери орқа панелдан ўрин олган. Остки қисмда эса USB-C ва қулоқчин учун тирқиш жойлашган.

Унинг ўлчамлари 163,5 х 77,3 х 8,9 миллиметрни ташкил қилиб, 196,8 грамм «тош босади». Энг муҳими – нархи 300 долларни ташкил қилади.

Янги маълумотларга қараганда, Huawei P Smart Z тез орада тақдим этилса керак. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса аллақачон ушбу компаниянинг айрим смартфонларини 860 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш имкони бор.

ҚИНГ: Moto Z4 смартфонининг раcмий рендерлари эълон қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!