Huawei ўз виртуал реаллик шлемини намойиш қилди

Huawei ўз виртуал реаллик шлемини намойиш қилди

Хитойда яқиндагина ўзининг янги флагман смартфонлари тақдимотини ўтказган Huawei компанияси кўпчилик учун кутилмаганда Huawei VR виртуал воқелик шлемини намойиш қилди. Жанубий кореялик рақобатчиси Samsung Gear VR каби гаджетда смартфонга уланган экрандан фойдаланилади. У учта смартфон модели: Huawei P9, P9 Plus ва Mate 8 билан биргаликда ишлайди. Ишлаб чиқарувчи қўшимча равишда бошқа кўплаб бепул қизиқарли контентларни ваъда қилмоқда.

Huawei VR`да фойдаланувчи кўриш қобилиятининг ўзига хосликларига мослашиш созламалари мавжуд. Кўриш бурчаги эса 95 даражани ташкил этади (Gear VR`да 96 даража). Гаджет қурилма қобиғи (корпуси)нинг ўнг ёнидаги сенсор панели орқали бошқарилади. Кўзнинг зўриқиш даражасини пасайтириш учун кўк ёруғлик фильтри ўрнатилган. Компания қурилмалари Full HD дисплейлари билан таъминланишига қарамасдан, шлемдаги тасвирлар тиниқлиги Samsung`нинг Gear VR ускунасиникидан бир оз ортда қолади.

Фойдаланувчи қутисидан 4 мингдан зиёдроқ фильмлар ўрин олган бўлса ҳам ОАВ уларнинг бир қисмигина VR-видеолардан иборат эканини иддао қилмоқда. Шунингдек, 40 та бепул ўйин, 350 панорама тасвирлари ва 150 виртуал саёҳатлар бепул тақдим этилади. Huawei VR нархи ҳақида ишлаб чиқарувчи маълум қилгани йўқ, илк маҳсулотлар 2016 йилнинг “жорий мавсуми”да харидорлар қўлига етиб бориши кутилмоқда.

Янги Huawei P9 флагмани тўғрисидаги батафсил маълумотларни сайтимизга жойлаштирилган қуйидаги мақола орқали билиб олишингиз мумкин.

Манба: Engadget

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!