Huawei яна бир кучли смартфонни тақдим қилди
Лондонда ўтган тантанали маросимда Huawei компанияси расман Honor View 10 смартфонини тақдим қилди. Honor V10 номи билан ҳам танилган девайс 5,99 дюймли, 2160 х 1080 пикселли ва томонлар нисбати 18:9 стандартидаги, олд панелни деярли эгаллаб олган дисплейга эга бўлган.
Honor View 10 "ақлли телефони"га хос бошқа жиҳатлар қаторида Kirin 970 (Huawei Mate 10 ва Mate 10 Pro) илғор чипни, Mali-G72 видео-картаси, 6 Гб оператив ҳамда 128 Гб доимий хотирани келтириш мумкин.
Бош камера 20 Мп ва 16 Мп (f/1.8, фазали автофокус) сенсорлардан таркиб топан. Шунингдек, 13 мегапикселли олд камера, олд панелдаги бармоқ изи сканери, Wi-Fi 802.11ac, Bluetooth 4.2, USB Type-C порти, сиғими 3750 мА соат бўлган аккумулятор ўрнатилган смартфон янада кучли.
Мобил алоқа воситаси қадоқдаёқ фирма ўзлаштирган Android 8.0 Oreo операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.
Honor View 10 8 январдан бошла, 580 АҚШ долларидан жаҳон бозорларига сотувга чиқарилади.