Instagram’нинг Windows 10 дастурига мўлжалланган иловаси чиқарилди

Instagram’нинг Windows 10 дастурига мўлжалланган иловаси чиқарилди

Эндиликда Windows 10 платформасида ишлайдиган компьютер, ноутбук ва планшетларда Instagram фотосервисидан махсус илова ёрдамида фойдаланиш мумкин. Ҳозирча Microsoft’га қарашли барча қурилмалардан фақат Xbox ва HoloLens фотосервисдан тўғридан-тўғри фойдалана олмайди, бироқ ушбу камчилик ҳам тез орада бартараф этилиши кутилмоқда.

Илова Windows 10 дастурида ишлайдиган қурилмаларда фотосервиснинг деярли барча функцияларидан фойдаланишга (тезкор хабарлар алмашиш, расмларни юклаш ва кўриб чиқиш ва бошқалар) имконият беради.

Instagram’нинг Windows 10 версияси худди мобил гаджетлар учун чиқарилган иловалар сингари ишлайди. Унда профилни кўриш, янгиликлар ва тасвирлар лентаси билан танишиш, изоҳ қолдириш ҳамда билдиришномалар олиш мумкин. Шунингдек, компьютердан тасвирларни иловага юклаш функцияси ҳам кўзда тутилган.

Иловани Windows Store дўконидан юклаб олиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!