Instagram Telegram’даги профилларга ҳаволаларни блоклай бошлади

Instagram Telegram’даги профилларга ҳаволаларни блоклай бошлади

Instagram фойдаланувчилари энди ўз профилларида Telegram мессенжеридаги аккаунтларига ҳавола бера олмайди. Бу ҳақда Telegram мессенжерига таяниб,«РБК» хабар беради.

Аввалроқ WhatsApp ҳам Telegram’га ҳавола беришни блоклай бошлаганди.

Telegram мессенжери Twitter’га жойлаштирган скриншотдан маълум бўлишича, Instagram фойдаланувчиларга ўз профилида Telegram’даги аккаунтига ҳавола бериш имконини бермайди. Бунга изоҳ сифатида бошқа сервислар фойдаланувчиларини қўшишни таклиф қилиш бўйича ҳаволаларни жойлаштириш қўллаб-қувватланмаслиги билдирилган.

«WhatsApp’да Telegram’га ҳаволалар блокланган ҳолатдаги каби биз Facebook ва Instagram’дан ҳеч қандай изоҳ ёки огоҳлантириш олмадик», — дейди Дуров.

Манба: Daryo.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!