iPhone 7: ақлбовар қилмас юпқалик, намойиш вақти, нархи ва ўзига хосликлари

iPhone 7: ақлбовар қилмас юпқалик, намойиш вақти, нархи ва ўзига хосликлари

iPhone 7: Намойиш

iPhone 7’нинг сўнгги “аждодлари” каби 2016 йил сентябрида тақдим этилиши кутилмоқда. Баъзи манбаалар гаджет тақдимотининг баҳорда ўтказилишини тахмин қилишган эди. Аммо баҳорда компаниянинг iPad Air 3, iPhone 5SE ва Apple Watch 2 қурилмаларини эълон қилиш эҳтимоли ҳам бор. Аммо ҳозирча компания бу маълумотларни тасдиқлагани йўқ.

iPhone 7: Дизайн

iPhone 7 (?)

iPhone 7 (?)

iPhone 6S кўп жиҳатдан iPhone 6’ни эслатган эди. Аммо iPhone 7 батамом бошқача кўринишда бўлиши ҳақида тахминлар бор.

Таниқли “айфоншунос” мутахассис Минг-Чи Куо унинг 7.1 мм қалинликдаги iPhone 6S’дан ҳам юпқароқ бўлиши ҳақида маълум қилган. Аниқроғи, янги айфоннинг қалинлиги 6 ҳамда 6.5 мм оралиғида бўлади. Бу қалинликни тасаввурга сиғдириш қийин. Аммо Samsung Galaxy S6’нинг қалинлиги 6.8 мм эканини ҳисобга олсак, демак унинг рақобатчиси энг инновацион ихчамликка эришиши табиий.

Смартфоннинг тўла металл қобиқли, дисплейи корпус рамкасисиз бўлиши таъкидланмоқда. Бу iPhone қурилмаларининг экран технологиясида муҳим янгилик бўлиши мумкин.

Яна бир манбаада эса  iPhone 7’нинг сувга чидамлилик тизими Japan Display компанияси томонидан етказиб берилиши айтилмоқда. Ушбу “Pixel Eyes” технологиясига кўра намли қўллар орқали ҳам смартфондан фойдаланиш мумкин. Компаниянинг сўнгги iPhone 6s ва iPhone 6s Plus гаджетларида ҳам, гарчи тақдимотда айтилмаган бўлса ҳам, сувга бардош бериш технологияси қўлланилган.

Айни шу ихчамлик боис компания навбатдаги флагмандан 3.5 мм жойни эгаллаб турган аудио қулоқчин портини олиб ташлайди ва энди аудио тизимга Bluetooth-қулочинлар орқали уланиш мумкин.

Яна бир манбаа ушбу смартфонда орқа “камера қуббачаси” бўлмаслигини, унинг ўрнига компания қоғоз қалинлигидаги юпқа линзалардан фойдаланиши, шунингдек корпус орқа қисмидаги антенна тасмасидан ҳам воз кечилиши тўғрисида хабар тарқатган. Бу эса корпуснинг янада силлиқ ва жозибадорлигини таъминлайди.

iPhone 7: Экран

iPhone 6S

iPhone 6S

DigiTimes интернет нашрининг ёзишича, ниҳоят Apple ҳам Android қурилмалари каби, QHD ёки ҳатто 4K технологияли шиша экранлардан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Бугунгача Sony Xperia Z5 Premium QHD 4K мониторига эга. Аммо iPhone 6S экранининг пиксель сиғими 1080p’га ҳам етмайди. Шу сабабли, кўпчилик юқоридаги тахминга шубҳа билан қараяпти.

Агар бу рост бўлса, унда iPhone 7 учун каттароқ ҳажмли дисплей зарур бўлади. Ҳозирча унинг 4.7 ва 5.5 дюймли талқинлари ишлаб чиқарилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Apple’ни электрон воситалар билан таъминлайдиган манбаага кўра, навбатдаги энг инновацион қурилма бўлиши кутилаётган iPhone 7 экранида Samsung фойдаланаётган OLED технологиясидан фойдаланилиши ҳам мумкин.

Экран 3D Touch технологиясига эга бўлади, яъни қурилма эгасининг енгил ёки қаттиқ чертишига қараб, ўзидаги маълум функцияларни ишга туширади.

iPhone 7: Рақиблар

Galaxy S7

Galaxy S7

Анъанага кўра Apple’нинг Samsung’дан кўра йирикроқ рақиби йўқ. Шу сабали, Samsung Galaxy S7 смартфони ҳозирча iPhone 7 билан рақобатга киришиши кутилмоқда.

Ҳатто мустаҳкам процессор ва катта экранли Samsung Galaxy S6, тақдимоти кутилаётган HTC One M10 каби қурилмалар унинг асосий рақиблари бўлиши мумкин.

iPhone 7: Камера ва аккумулятор

Компания iPhone 6S’даги 8 МП фотокамерани 12 МП.ли янада ёрқин сурат оладиган камерага алмаштиради. Гаджетнинг олд камераси 8 МП бўлади. Кўпчилик Samsung каби Apple янги смартфонда суратнинг оптик барқарорлиги технологиясини жорий қилишини айтмоқда.

Мин-Чи Куо эса янги мобиль алоқа воситаси орқада қўш камерага эга бўлишини маълум қилган. Бу эса оптик яқинлаштириш, кенгроқ манзарани суратга олиш имконини беради.

1.715 мА соат электр токи сиғимига эга бўлган iPhone 6S кўпчиликнинг умидини пучга чиқарган эди. Бу унинг энг катта камчиликларидан бири сифатида қайд этилган. Шу боис, экспертлар янги қурилма каттароқ сиғимга эга қувват тоши билан тақдим қилинишига умид қилишмоқда.

iPhone 7: Операцион тизим ва ички имкониятлар

iphone 6s

Weibo нашрининг ёзишича, смартфон янги авлод чипи – 6 ядроли A10 процессорида фаолият кўрсатади. Бу унинг тезкор ишлаши, сифатли намойишини таъминлайди. Тезкор хотира ҳажми эса 2 ГБ бўлади. Гаджетнинг iOS 10 операцион тизимида ишлаши ҳақида тахминлар бор.

iPhone 7: Ўзига хос жиҳатлари

iPhone 6S

iPhone 6S

iPhone 7’да уни турли зарблардан ҳимоя қилувчи Gorilla glass ҳимоя шишаси ўрнига нисбатан мустаҳкам бўлган, iWatch’да ишлатилган сапфир зангори шишасидан фойдаланилади.

Қурилмада имкон борича ортиқча тугмачалардан фойдаланмасликка урғу қаратилмоқда. Шу сабабли ҳам, ҳатто унинг қуйи қисмидаги асосий тугмадан воз кечилиши мумкин.

Samsung каби Apple ҳам симсиз қувватлаш технологиясига ўтмоқчи кўринади.

iSight Camera камераси технологияси 12 ҳамда 8 МП камералар ёрдамида ёрқин суратлар олишга хизмат қилади.

iPhone 7 сувга чидамлилик сертификати бўлган iP67’га эга бўлади. Маълумотларга қараганда, у 1 метр чуқурликда 30 дақиқагача бешикаст тура олади.

iPhone 7: Нарх-наво

Юқори имкониятли қурилманинг нархи ҳам юқори бўлиши табиий. Ҳозирча аниқ бир гап йўқ-ку, лекин  iPhone 7 1000-1200 АҚШ долларидан сотилиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!