iPhone 7c ҳақида янги маълумотлар

iPhone 7c ҳақида янги маълумотлар

Маълумотларга қараганда, 4-дюймлик iPhone жорий январь ойида сотувга чиқарилиши мумкин. MyDrivers ва Commercial Times ресурслари iPhone 7 ва унинг тавсифи ҳақида айрим маълумотларни эълон қилди.

4-дюймлик янги iPhone қандай бўлади?
Apple смартфонларини йиғиш билан шуғулланувчи Foxconn компанияси ходимларининг аноним хабарларига кўра, iPhone 7c смартфони iPhone 5s билан жуда ҳам ўхшаш. Қурилма батарейкасининг қуввати 1642 мАс. Шунингдек, у Apple A9 фирма процессори ва 2,5D оинали қайрилма экранга эга бўлади. Home тугмачасининг қуйи қисмида эса бармоқ сканери жойлашади.

Аввал маълум қилинганидек, 4-дюйм экранли iPhone 7c`нинг кўрсатиш қобилияти 1136х640 нуқта, асосий камера – 8 Мп. Оператив хотира – 2 ГБ, ички хотира–16 ГБ дан бошланади.

Янги “йирик” iPhone пластик панелли бўлиши кутилмоқда. Корпусга бундай материалнинг қопланиши радиосигналларнинг ўтказувчанлик қобилиятини кучайтиради. Бундан ташқари, iPhone 7 сув ўтказмайди. Аввалги авлод смартфонлари бўлган iPhone 6s ва 6s Plus ҳам, тест натижаларига кўра, сув ўтказмаган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!