Кўзи ожизлар учун махсус ақлли-соатлар ишлаб чиқилди

Кўзи ожизлар учун махсус ақлли-соатлар ишлаб чиқилди

Dot стартапи жисмоний имконияти чекланган кўзи ожиз одамлар учун мўлжалланган махсус “ақлли” соатлар ишлаб чиқарди. Аксессуар ўзига хос дизайнга эга ва бир вақтнинг ўзида 4 та Брайл алифбоси тимсолини акс эттириши мумкин, деб ёзади Popular Mechanics нашри.

Қандай ишлайди?
Гаджет смартфонга Bluetooth кўмагида уланади ва махсус магнитли механизмга эга бўлади. Рельеф нуқталарининг тушиши ва кўтарилиши Брайл алифбоси рамзларида акс эттирилади.

Шунингдек, соатлар янги келган хатлар, турли эслатмалар, твитлар ҳамда вақтни кўрсатади. Қолаверса, у билан электрон китоблар ўқиш имкони ҳам бор.

Фойдаланувчи эслатмани олган чоғда аксессуар тебранади (вибрация) ва матнни кўрсатади. Ўқиб бўлингач, дисплейга соатлар қайтади.

Иловада тезликни созлаш мумкин. Бу ҳар соатда рамзларнинг ўзгаришини белгилаш дегани.

Ўқишни ўргатади
Шунингдек, аксессуар смартфон билан бирга Брайл алифбосини ўргатишга кўмаклашиши мумкин. Иловада шундай функция бор-ки, соатда акс этган маълумотлар қандай ўқилишини ўргатади.

Америка кўзи ожизлар миллий федерацияси (The National Federation of the Blind) маълумотларига кўра, 90 % фоиз кўзи ожиз болалар Брайл алифбосини ўқий олмайди. Гаджетнинг аҳамиятли мазкур қисмининг нархи 200 АҚШ доллари атрофида бўлади, деб ёзади ахборот манбалари.

Дастурчилар имкон қадар қурилмага пастроқ нарх қўйилишига интилишяпти-ки, барча эхтиёжмандлар учун сотиб олиш имкони бўлсин.