Leagoo M8 – $80 турадиган катта экранли ва бармоқ изи сенсорига эга фаблет

Leagoo M8 – $80 турадиган катта экранли ва бармоқ изи сенсорига эга фаблет

Хитойнинг Leagoo компанияси куни кеча Android 6.0 Marshmallow базасида ишлайдиган Leagoo M8 фаблетини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Smartphone.ua сайти.

Модель Corning Gorilla Glass 4 шишаси билан ҳимояланган 5,7 дюймли HD аниқлигидаги экран, тўрт ядроли MediaTek MT6580A процессори (такт частотаси 1,3 ГГц), 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Телефон хотирасини microSD-карта ёрдамида яна 128 ГБгача кенгайтириш мумкин.

Асосий камера сенсорининг аниқлиги 13 МП, чақноқ ва автофокус билан қувватланган. Олд камеранинг аниқлиги – 8 МП. Смартфон иккита SIM-карта ва LTE тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Моделнинг нархи 80 доллар бўлишига қарамай, у 3500 мА/ст сиғимидаги батарея ва бармоқ изи сканери билан таъминланган. Қурилма декабрь ойида Хитойда сотувга чиқади.