Lenovo ThinkVision сериясига рамкасиз мониторлар қўшилди

Lenovo ThinkVision сериясига рамкасиз мониторлар қўшилди

Lenovo маҳсулотлари қаторига  ThinkVision P24 ва P24 маркасидаги янги мониторлар қўшилди, деб хабар бермоқда 3D News.

Монитор экранлари рамкасиз IPS матрица асосида ишланган. Дисплей диагонали 23,8 ва 27 дюймни ташкил қилади, иккаласида ҳам QHD (2560х1440) форматида, жавоб вақти 6 мс.

Ишлаб чиқарувчининг қайд этишича, бундай мониторлар фотограф, дизайнер ва медиа соҳасида ишлайдиган фойдаланувчилар орасида яхши оммалашиши мумкин.

Мониторлар иккита HDMI интерфейси, USB Type-C порти ва USB-концентратор билан жиҳозланган.

ThinkVision P24 ва P24 харидорларга 260 ва 330 АҚШ доллари нархида таклиф этилади. Сотувлар 2017 йилнинг март ойида бошланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.