«Малика»да ҳамёнбоп Nokia телефонларининг сўмдаги нархлари (2017 йил 3 октябрь)

  •   DiMaX
  •  9082
  •  03.10.2017 16:07

«Малика»да ҳамёнбоп Nokia телефонларининг сўмдаги нархлари (2017 йил 3 октябрь)

Ушбу бренд кўпчиликка қадрдон, бир замонлар телефонсозликдаги энг таниқли ном эди. Смартфонлар даври келгач, у биринчиликни бошқаларга бериб қўйди, кейинчалик аста-секин энг орқа қаторларга ўтди...

Лекин эндиликда ушбу ном остида яна тугмачали телефонлар ва замонавий смартфонлар ишлаб чиқарилмоқда. Мана, тез орада унинг илғор хусусиятли, ўзига муносиб нархдаги Nokia 9 флагмани тақдим этилиш арафасида.

Шу билан бирга, бозорларда Nokia’нинг классик услубдаги – тугмачали телефонлари ҳам таклиф этилаётир. Табиийки, Ўзбекистонда ҳам уларнинг харидорлари бисёр.

Биз сизларнинг эътиборингизга пойтахтимиздаги «Малика» савдо марказида Nokia’нинг айрим ҳамёнбоп телефонларига сўмда белгиланган нархларни ҳавола этмоқчимиз.

Nokia 3310 – 738 000 сўм

Nokia 230 – 574 000 сўм

Nokia 105 – 287 000 сўм

Nokia 216 – 410 000 сўм

Изоҳ: «Малика» дўконларидан қурилмаларни юқорида кўрсатилган нархларда сотиб олишингизга «Terabayt.Uz» сайти кафолат бермайди. Уларни қулай шартларда харид қилиш бўйича маслаҳатларни эса +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали сайтимиз менежеридан олишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, сайтда берилган маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.