Meizu’нинг номаълум янги смартфони тестдан ўтди

  •   Saroy
  •  469
  •  16.10.2018 15:11

Meizu’нинг номаълум янги смартфони  тестдан ўтди

Geekbench маълумотлар базасида M1822 модел рақами билан янги Meizu смартфони пайдо бўлди. Чамаси, Geekbench янги қурилманинг ишлаш самарадорлигини тестдан ўтказган.

Geekbench тарқатган маълумотда айтилишича, янги қурилма 4 ГБ тезкор хотирага эга бўлади, шунингдек у ОС Android 8.1 Oreo версиясида ишлайди. Қурилманинг ишлашини саккиз ядроли процессор назорат қилади, унинг такт частотаси 1.8 ГГц.

ЎҚИНГ:Meizu X8 компаниянинг экранда қирқмаси бор илк смартфони бўлди

Тестда қурилманинг иш унумдорлиги ўзини яхши томонини кўрсатди: 1484 балл бир ядролисига ва  5639 балл кўп ядролисига берилди.

Афсуски, ҳозирча Meizu’нинг қандай смартфони тестдан ўтганини билиш қийин. Фақат шуни тахмин қилиш мумкинки, янги қурилма Meizu M6S  ёки Meizu M6T моделларининг меросхўри бўлиши мумкин. Ушбу қурилмалар жорий йилнинг бошларида анонс қилинган эди.

ЎҚИНГ:Дунёга янгича назар ташламоқчимисиз: MEIZU PRO 7 ва MEIZU PRO 7 plus билан ташланг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.