Миллионер-дастурчилар сони бўйича ким устун: App Store ёки Google Play?

Миллионер-дастурчилар сони бўйича ким устун: App Store ёки Google Play?

Жаҳон миқёсида фойдаланувчилари ва юклаб олинаётган иловалари сони бўйича Google Play олдинда бўлса ҳам, даромад топишда ҳозирча App Store’дан орқада.

2016 йилда App Store онлайн иловалар дўкони учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи 66 та америкалик компания эълон қилган иловаларидан ишлаб топган маблағи 1 миллион доллардан ошган. Google Play онлайн-дўконида эса 39 та компания 1 йилда миллион доллардан зиёд даромад топган. Яъни, рақиби билан солиштирганда, фарқ деярли 2 баробар.

Бу тўғрида маълум қилган Sensor Tower таҳлил-тадқиқот компаниясига кўра, 2016 йилда америкалик App Store’нинг 2015 йилда 34 та компанияси миллион доллардан ошиқ маблағ топган бўлса, 2016 йилда уларнинг сони 66 тага етган.

Google Play’да эса 2015 йилда миллион доллар ишлаб топган компаниялар сони 14 та бўлган. Йил давомида ўсиш Google Play’да 2.7 баробарни ташкил қилади. Бу борада у рақибидан олдинда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!