Ниҳоят, Тошкент метросида бепул Wi-Fi бўлади!

  •   DiMaX
  •  2185
  •  16.07.2018 10:47

Ниҳоят, Тошкент метросида бепул Wi-Fi бўлади!

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт метрополитенида бепул Wi-Fi тармоғи ташкил этиш лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда Podrobno.uz нашрига таяниб Carzone хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Тошкент автобусларида бепул Wi-Fi пайдо бўлди

Хабарга кўра, ўтган шанба – 14 июль куни Тошкент шаҳри ҳокимиятида лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир қанча лойиҳаларни, жумладан, Фарғона йўли лойиҳасини ҳам кўриб чиқди. Тақдим этилган лойиҳаларнинг аксарияти ҳоким томонидан маъқулланди. Улар орасида метрода бепул Wi-Fi ташкил этиш ва сайрбоп кўчалар қуриш лойиҳалари бор.

Аввалроқ Beeline алоқа оператори метрода Wi-Fi ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга тайёрлигини кўп марта билдирган эди.

ЎҚИНГ: Бепул Wi-Fi нимаси билан хавфли?