Nokia X6 – илк партия ўн сонияда сотилиб кетди

  •   Saroy
  •  2499
  •  26.05.2018 14:51

Nokia X6 – илк партия ўн сонияда сотилиб кетди

Ўтган ҳафта HMD Global компанияси Nokia X6 смартфонини сотувга чиқарди. Айтиш мумкинки, янги девайсни  харидорлар сабрсизлик билан кутаётган экан.  

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Nokia 3 (2018) орқа панелини илк «жонли» суратда кўрамиз

Янги моделнинг илк партияси Хитойнинг бир нечта интернет савдо майдонларида (JD, TMALL и Suning) ўн сония ичида сотилиб кетган. 4/32 ГБ’лисига  205 доллар, 4/64 ГБ’лисига  236 доллар ва  энг кучлиси – 6/64 ГБ’лисига  $266 сўралган.

Ҳозирча смартфон фақат Хитой бозорида сотилмоқда. Лекин HMD Global девайсни ҳадемай бошқа минтақа бозорларига ҳам чиқаради, чунки биринчи партияси 10 сонияда сотилгани, унинг дебюти аъло даражада бошланганини билдиради-да.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Nokia ҳам iPhone X услубидаги илк смартфонини тақдим этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!