Nokia янги ноутбукни сотувга чиқаради

Nokia янги ноутбукни сотувга чиқаради

Ўтган йилнинг декабрь ойида Nokia компанияси Purebook X14 ноутбукини тақдим этган эди. Энди эса компания Purebook S14 моделидаги янги ноутбукни сотувга чиқармоқчи. Қурилма янги процессор ҳамда Windows 11 операцион тизимига эга бўлади.

ЎҚИНГ: Nokia нақ Android 14’гача янгиланувчи «ўлмас» 5G-смартфон чиқарди!

Purebook S14 ноутбуки 11-авлод Intel Core i5 ҳамда Iris Xe видеокартаси билан жиҳозланган. Улар 8/16ГБ тезкор хотира ҳамда 512ГБ NVMe SSD хотираси билан биргаликда ишлайди

Ноутбук 1080p резолюциядаги 14 дюймли IPS LCD дисплейига эга. Қурилма вазни 1.4 килограммни ташкил қилади. Боғланишлар учун унда USB-C, USB-A, HDMI портлари, 3.5 мм аудио жек ҳамда microSD учун уя мавжуд.

Ноутбук 3 октябрь санасидан Flipkart дўконида сотилишни бошлайди. Унинг нархи тахминан 769 доллар атрофида бўлади. Эски Purebook X14 ноутбукига ҳозирда чегирма берилган бўлиб, уни 740 доллар эвазига Flipkart дўконидан сотиб олиш мумкин.

Шунингдек, Nokia янги Smart TV'ларни ҳам намойиш қилади. Телевизорлар икки хил моделда ишлаб чиқарилади. Биринчиси, 50 ҳамда 55 дюймли QLED дисплейидаги телевизорлар бўлса, иккинчиси, 43, 50, 55 дюймли LCD дисплейдаги телевизорлардир. Уларнинг барчаси 4K резолюцияни қўллаб-қувватлайди, бироқ нисбатан арзонроқ бўлган 43 дюймли телевизорлар 1080p резолюцияда бўлади.

Барча телевизорлар Android 11 тизимида ишлайди, улар тўрт ядроли процессор ҳамда Mali-G31 график процессори билан жиҳозланган. Хотира ҳажми эса 2/16ГБ ни ташкил қилади.

Шунингдек, телевизорлар Dolby Vision ҳамда HDR10 функцияларига эга. QLED моделлари яхшироқ ранглар жилосини намойиш этади. Барча телевизорлар Harman AudioEFX моделдаги динамиклар билан жиҳозланган. Юқори синфдаги телевизорлар эса Dolby Atmos функциясига эга.

50 дюймли QLED телевизорларининг нархи тахминан 674 доллар, 55 дюймли телевизорники эса 740 долларни ташкил қилади. 55 дюймли LCD экранга эга телевизор ҳам тахминан 674 доллар нархда сотувга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Ўтмишга назар: Nokia 1202 ни хотирлаб

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!