Одноклассники фойдаланувчилар ва реклама берувчилар учун вертикал видео жорий этди

Одноклассники фойдаланувчилар ва реклама берувчилар учун вертикал видео жорий этди

Одноклассники фойдаланувчилар ва реклама берувчилар учун видеоконтентнинг янги формати - вертикал роликлар жорий этди. Энди муаллифлар, ОАВ ва реклама берувчилар портрет режимида олинган видеолавҳаларни эълон қилиши мумкин бўлиб, улар фойдаланувчилар тасмасида вертикал тарзда, ёнларидаги қора ҳошияларсиз акс эттирилади. Ушбу янги форматдан myTarget реклама платформасининг барча мижозлари фойдаланиши мумкин.

Халқаро тадқиқотлар маълумотларига кўра, iPhone фойдаланувчилари смартфонларни 97 фоиз ҳолатда, Android тизимида ишловчи смартфон фойдаланувчилари ўз смартфонларини 89 фоиз ҳолатда, шу жумладан видеога олиш ва уни томоша қилишда вертикал тарзда ушлайдилар.

Вертикал видеолавҳалар мобил мосламалар экранида кўпроқ жой эгаллайди, шунингдек улар орқали видеоконтент фойдаланувчилар тасмасида кўпроқ сезиларли ва томоша қилиш учун қулай бўлади. Натижа сифатида видео муаллифлари ва реклама берувчилар фойдаланувчилардан кўпроқ қайта алоқага эга бўладилар.

MediaBrix (жорий номи — Receptiv) мобил рекламасини сотиш бўйича платформа тадқиқотлари маълумотларига кўра, вертикал видеолардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган реклама кампанияси  томоша қилиш вақтини кўпайтиришга олиб келади: горизонтал видеоларни томоша қилишда давом этиш даражаси 14 фоизни, вертикал видеоларни томоша қилишда давом этиш даражаси эса 90 фоизни ташкил этади.

Семен Боярский, Одноклассники ижтимоий тармоғи стратегик маҳсулотларини ривожлантириш бўйича директор:

Биз бутун жаҳон бўйича реклама берувчилар томонидан портрет форматига ортиб бораётган қизиқишни кўрмоқдамиз. “Везёт” такси буюриш хизмати билан олиб борилган тажриба шуни кўсатмоқдаки, ОК мобил тасмасида вертикал видеоларни жойлаштириш орқали янада юқори CTR ва яхшироқ конверсияларга эришилмоқда, чунки мазкур формат кўпроқ ахборот етказиш имконини бермоқда ва тасмада янада жозибадор кўринмоқда. Ўйлаймизки, Россия бозори глобал ўйинчилардан ташаббусни тезкор равишда ўз ихтиёрига олади ва биз янги реклама кампанияларини вертикал форматда кўришга муваффақ бўламиз.

ЎҚИНГ: «Одноклассники» мобил фойдаланувчилар учун қорамтир мавзуни ишга туширди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.