Оммабоп Galaxy смартфони Android 12 операцион тизимига ўтмоқда

Оммабоп Galaxy смартфони Android 12 операцион тизимига ўтмоқда

Samsung компанияси ҳар йили кўплаб смартфонлар тақдим этади. Қурилмаларни сони кўплиги сабабли уларни дастурий таъминот билан таъминлаш ҳам узоқ вақтни олади.

Ўтган йилнинг октабр ойида тақдим этилган Galaxy M22 смартфони ҳозирги вақтда Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4.1 график қобиғига ўтишни бошлади. Янги тизим билан бир қаторда смартфон апрель ойи хавфсизлик патчини ҳам қабул қилади. 

Смартфон бюджет синфига мансуб бўлиб, у One UI қобиғининг Core версиясида ишлайди. Шунинг учун оддий One UI 4.1 тизимидаги баъзи функциялар ушбу Core версияда бўлмайди. 

Дастур янгиланишининг модель рақами M225FVXXU4BFD8 бўлиб, у ҳозирда Саудия Арабистони ва БАА мамлакатларидаги Galaxy M22 смартфонларига жўнатилмоқда. Тез орада бошқа минтақалардаги қурилмаларга ҳам янги тизим келишни бошлайди. 

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip 4 сифатли рендерларда кўрсатилди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.