OnePlus 11 Concept: "The Way of Water" (Сув Йўли)

OnePlus 11 Concept:

Ҳозирда Испаниянинг Барселонасида MWC 2023 тадбири бўлиб ўтмоқда ва унда кўплаб техногигантлар ўзларининг бир-биридан ажойиб технологияларини тақдим қилишмоқда. Улардан бири барчамизга маълум ва машҳур бўлган OnePlus бренди бўлиб, у ўзининг бир неча ҳафтадан бери тизер қилаётган OnePlus 11 Concept смартфонини тақдим қилди.

OnePlus 11 Concept техник хусусиятлар борасида яқинда тақдим қилинган OnePlus 11 дан деярли фарқ қилмайди. У ўзининг Active CryoFlux совутиш технологияси билан ўзига хос ҳисобланади. Қисқа қилиб айтганда, бу стол компютерларида ўрнатиладиган суюқлик билан қурилмани совутиш тизимининг смартфон учун миниатюралаштирилган вариантидир. Бунда суюқлик керамик пиезоелектрик микронасос орқали смартфон орқа қопқоғи остида жойлашган трубалар бўйлаб айланади ва қурилмадан иссиқликни сўриб олади.

Фото: XDA

Маълум бўлишича, ушбу совутиш тизими ҳароратни 2.1°C га пасайтира олади. Бу эса сизга ўйинларда 3-4 fps'га ошириш имконини беради. Active CryoFlux билан зарядланиш 30-45 сонияга тезлашиши мумкин, чунки янги технология ҳароратни қувватлаш вақтида 1.6°C га пасайтира олади.

Фото: XDA

OnePlus 11 Concept'нинг қолган эътиборли хусусиятини унинг ташқи кўринишида. Компания смартфон орқа томони учун суюқлик тизимини кўрсатиб турадиган шаффоф ойнадан фойдаланган. Шунингдек, суюқлик ороли бўйлаб ҳам оқади ва бу орқа панел дизайни билан янада уйғунлашади. Қолаверса, ороли ичи "Guilloche" стилида нақшланганини ҳам кўришимиз мумкин. 

Фото: GSMArena

Номидан маълумки, OnePlus'нинг ушбу смартфони консепт маҳсулот ҳисобланади ва афсуски, у сотувга чиқарилиши ёки унинг суюқлик билан совутиш технологияси бошқа смартфонларда қўлланиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Meizu 20 Pro смартфони AnTuTu синовидан ўтди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!