Павел Дуров яна "Олма"га тош отмоқда

Павел Дуров яна

Telegram асосчиси, Павел Дуров, яна Apple'ни танқид қилди. Бу сафар, Дуровнинг сўзларига кўра, купертинолик компания сабаб Telegram'нинг навбатдаги янгиланиши кечикмоқда.

Ўз ишини яхши кўришини ва юз миллионлаб одамларнинг мулоқот қилиш усулини яхшилашлари сабаб жамоадагилари билан биргаликда дунёдаги энг бахтли одамларнинг бири эканлигини айтиб гап бошлаган Дуров, уларни фақат битта нарса, техно-монополия компаниялар томонида қўйилган "кўриб чиқиш" жараёни тушкунликка туширади ва кўпинча, айнан шу сабаб Telegram'нинг янги версияси тарқатилмай, тўхтаб туради.

"Масалан, одамлар хабар алмашишда ўзларини қандай ифодалашини инқилобга айлантирадиган навбатдаги янгиланиш Apple томонидан ҳеч қандай тушунтиришсиз ва ҳеч қандай фикр-мулоҳазаларсиз икки ҳафтадан бери "кўриб чиқиш" жараёнида қотиб турибди.

Агар дунёдаги топ 10 иловаларнинг бири бўлган Telegram'га шундай муомала қилинаётган бўлса, кичикроқ илова ишлаб чиқувчилари қандай қийинчиликларга дуч келишини тасаввур қилиш мумкин. Бу шунчаки тушкунликка тушиш эмас: бу бутун дунё бўйлаб юз минглаб мобил иловаларнинг бевосита молиявий йўқотишларига сабаб бўлади." дейди Павел Дуров.

Аслида илова эгаларидан Google ва Apple томонидан олинадиган 30 фоизлик солиқ, мана шундай кўриб чиқиш жараёнлари учун сарфланадиган ресурсларга тўланади. Дуровнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи ва бошқа жойлардаги регуляторлар аста-секин бундай ҳақоратли амалиётни кўриб чиқишни бошлашган. Бироқ, Apple томонидан аллақачон технология санотига етказилган иқтисодий зарарни қайтариб бўлмайди.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб компютерда Instagram учун қоронғи режимни ёқиш мумкин?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!