Президент Ахборот технологиялари вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлади

Президент Ахборот технологиялари вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-июндаги ПҚ-3102-сон қарорига мувофиқ, Умаров Олимжон Мухамаджанович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида хабар берилмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маълум қилишича, бунгача Олимжон Умаров вазирликнинг АКТ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!