Россияда «денгиз» смартфони яратилди: Функциялари зўр бўлса нархининг аҳамият бормикан?

  •   Saroy
  •  998
  •  07.09.2018 14:24

Россияда «денгиз» смартфони яратилди: Функциялари зўр бўлса нархининг аҳамият бормикан?

«Ростех»нинг кўпфункцияли интеграцилашган  алоқа комплекси (МИКС)  кемалар алоқасида янги тамойилни илгари сурмоқда, у ҳам бўлса уяли тармоқлар бўйича. Комплекснинг барча қисмлари ҳам аппаратли, ҳам дастурий бўлиб, Россиянинг ўзида ишлаб чиқарилган. Асосини база станцияси, мобиль аппаратлари ва экипаж соғлигини ўлчаб боргич ташкил этади. Ускуналар доимий кучли тўлқинларга, тебранишларга, сувнинг салбий таъсирларига ва ҳавонинг тез ўзгаришига мослаштирилган.

Hi-Tech.Mail.Ru сайтининг маълум қилишича,  мажмуанинг нархи бир неча миллион рублга етиши мумкин

Чоксиз роуминг тамойили туфайли энди барча синфдаги сувости ва сувусти кемалари, унчалик катта бўлмаган крейсерлардан тортиб, улкан авиаташувчиларгача  бир-бири билан муаммосиз алоқа қила олади.

Аввалллари фойдаланилган кема ичидаги стационарли алоқа воситалари тез-тез узилиб қолар ёки кўп вақт талаб қиларди. Ҳозирги режага кўра, МИКСлар фаол ҳарбий-саноат мажмуаларида ва ёпиқ стратегик нуқталарда фойдаланишга қабул қилинади. Қолаверса, уни экспорт қилиш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Мажмуанинг кемадаги вазифалари анчагина: Бортичидаги қаттиқ овозли алоқа, телефон суҳбатлашишлари, каюталар ва кемани бошқариш жараёнларини кўрсатиб турувчи маҳаллий трансляция ҳамда экипаж аъзоларининг соғлигини кузатиб бориш шулар жумласидан. Бортдан ташқарида эса, у телефон ва телеграф алоқалари учун жавоб беради, видеокўприк, файллар ва бошқа маълумотларни алмашиш вазифаларини амалга оширади.