Samsung`дан “буклама” флагман

Samsung`дан “буклама” флагман

Samsung компанияси мухлисларини бу йил янгиликлар билан обдон “сийлаяпти”. Корейс бренди 2015 йилнинг ўзида Galaxy S6 ва S6 edge, сўнгра ойнали ва металл Note 5 ва S6 edge+ смартфонларини тақдим этди. Шу кунларда эса интернет тармоқларида компаниянинг бу йилги авлод смартфонларига ўхшаш, бироқ “буклама”(раскладушка) типидаги қурилманинг расмлари тарқади.

Хитойнинг TENAA агентлигида Samsung компаниясининг SM-W2016 смартфони пайдо бўлди. Гаджет ташқи кўриниши айнан корейс флагманини ёдга солади.

Техник тавсифи ҳам ўхшаш: 64-бит саккиз ядроли процессор Exynos 7420, 3 ГБ тезкор хотира қурилмаси ва 64 ГБ доимий хотира. Асосий камера 16-мегапиксель ва 5-мегапиксель фронталь камера.

Шунингдек, 1280х786 пиксель ўлчамга эга 3,9-дюйм экран. Смартфон Android 5.1.1 Lollipop асосида ишлайди. Аппаратга рақамли клавиатура блоки ўрнатилган. Умумий оғирлиги— 204 грамм, умумий ўлсами 120,4х61х15,1 мм.

SM-W2016 смартфонинг анонс вақти ва тахминий нархи ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Бироқ техник тавсифига кўра, арзон бўлмаслиги аён. Осиё бозорларида бундай турдаги смартфонларга қизиқиш бор, бироқ Европа, АҚШ ва Россияда бу каби қурилмалар аллақачон ишлатилмайди. Шуни инобатга олганда, у бутун дунё бўйлаб сотилмаслиги ҳам мумкин.            

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!