Samsung Ҳиндистонда Galaxy А23 ва Galaxy А14 смартфонларини тақдим қилади

Samsung Ҳиндистонда Galaxy А23 ва Galaxy А14 смартфонларини тақдим қилади

Яқинда Samsung компанияси Ҳиндистонда ўзининг янги Galaxy А сериясидаги смартфонларини тақдим қилиш учун 18 январда тадбир ўтказишини эълон қилган, лекин айнан қайси смартфонлар эканлигини очиқламаган эди. Ўтган ҳафта давомида компания ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида бир нечта тизер суратлар улашди ва уларда бўлажак смартфонлар Galaxy А14 5G ва Galaxy А23 5G эканлиги маълум бўлди.

Samsung Ҳиндистонда тақдим қилмоқчи бўлган Galaxy А23 смартфонида аллақачон бошқа мамлакатларда ўтган йилдан бери сотиб келинади. Бироқ, ундан фарқли ўлароқ смартфоннинг ҳиндча версияси яхшиланган техник хусусиятлар билан чиқарилиши мумкин. Масалан, тизерларда Galaxy А23 5G смартфонининг 6.6 дюймли экрани 120 герц янгиланиш тезлиги билан FHD қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. Ўз номидан ҳам маълумки, смартфон 5G'да ишлайди. Шунингдек, унинг камераси OIS, яъни тасвир оптик барқарорлаштириш хусусиятига ҳам эга бўлади. Олд томонда смартфон Inifinity-V дизайнидаги рамкага эга бўлади. Техник хусусиятлар борасида ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин, хусусан, у қутида One UI 5 операцион тизими билан чиқарилиши мумкин. Шу билан бирга, компания узоқ батарея қуввати, ҳамда тезкор процессор таклиф қилмоқда.

Galaxy А14 5G ҳам яқинда бошқа мамлакатларда, хусусан, Америка ва Европа бозорларида сотувга чиқарилди ва у ўша техник хусусиятларни сақлаб қолиши мумкин.

Смартфонлар тўқ қизил, оч яшил, қора, кулранг ва оч яшил рангларда Galaxy А14 5G 200 доллар, Galaxy А23 5G эса 300 долларга атрофидаги нархда 18 январда тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Барча Galaxy S23 смартфонларининг сифатли маркетинг рендерлари тарқатилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.