Смартфон учун ажабтовур аксессуар: ихтирочи роботлаштирилган MobiLimb бармоғини кўрсатди

  •   Saroy
  •  394
  •  04.10.2018 13:41

Смартфон учун ажабтовур аксессуар: ихтирочи роботлаштирилган MobiLimb бармоғини кўрсатди

Ихтирочи  Марк Тейссьер смартфон учун энг ажабтовур аксессуар ишлаб чиқди. У роботлаштирилган бармоқ. Гаджет смартфоннинг заряд оладиган тирқишига қўшилади ва бешта мустақил ишлайдиган жажжи двигателлари туфайли турли йўналиш бўйлаб ҳаракат қила олади.

Механик бармоқда фақат битта фойдали функция бор, у ҳам бўлса, телефон учун токча вазифасини ўтайди. Бошқа ҳолатларда қурилма  фақат эрмакка ярайди. Масалан, бармоқ стол устида судралиши ёки мушук думининг ҳаракатини такрорлаб бериши мумкин. Яна у эгасининг қўлини силаши ва ҳатто қандайдир фигураларни ҳам чиза олади.

Роботлаштирилган MobiLimb бармоғи тажриба тариқасида яратилди, шу боис у очиқ савдога чиқмаса керак.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!