Smartisan Nut Pro: ҳашамдор “қўш кўз”лининг нархи ҳайратда қолдирмоқда

Smartisan Nut Pro: ҳашамдор “қўш кўз”лининг нархи ҳайратда қолдирмоқда

Ўтаётган ҳафтада Хитойнинг ёш смартфон ишлаб чиқарувчиси бўлган Smartisan компанияси Nut Pro номли мобил телефонини тақдим қилди. Смартфон салобатли ва ўзига хос дизайни билан кўзга ташланади. Унинг металл ва шиша уйғунлигида ишланган корпуси 155х73,4х6,98 мм.ли ўлчам ҳамда 158 грамм вазнга эга. Гаджетга 3500 мА соатли электр сиғимига эга аккумулятор ўрнатилган.

Smartisan Nut Pro 3 модификацияларда ишлаб чиқарилади. Унинг энг кичик талқини Snapdragon 625 чипсети, 4/32 Гб хотира, f/2.0 оптик линзали 8 МП олд камерага, қора рангдаги корпусга эга бўлиб, $217 доллардан сотувга чиқарилади. Ўрта талқини эса 16 мегапикселли селфи-камера, Snapdragon 626 процессори, 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотира билан таъминланади. Қора ва қизил рангли корпусли версиялардаги бу талқин $260 доллардан сотувга чиқади. Энг юқори версия эса 128 доимий ички хотира ҳамда NFC алоқа технологиясини қўллаб-қувватлаши билан фарқли. Бу талқин учун ишлаб чиқарувчи $333 доллар сўрамоқда.

Smartisan Nut Pro’нинг ҳар учала талқинининг бошқа жиҳатлари ўхшаш: 5,5 дюймли FullHD дисплей, USB Type-C порти, бармоқ излари сканери, Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологияси, ҳар бири 13 МП сиғимли қўш сенсорли бош камера.

Smartisan Nut Pro’нинг Android прошивкаcb — Smartisan OS 3.6/3.7’нинг ўзига хослиги — овозли огоҳлантиришлар ҳамда суратдаги рамзни таниш каби жиҳатлари мавжуд.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.