Telegram’даги энг яхши ботлар
Ушбу мессенжердан фойдаланувчиларнинг аксарияти унинг ботларидан ҳам хабардор бўлишса керак. Protelegram.ru сайти ўз версиясига кўра рус тилидаги фойдали ва қизиқарли бир неча ботлар рўйхатини эълон қилган. Улар орасидан бизнинг мухлислар учун ҳам керакли бўлганларини қуйида қисқача изоҳлари билан тавсия этамиз.
@gymbossbot – фитнес-тренер ва парҳезшунос (диетолог) бот.
@pikabubestbot – кўнгилочар Пикабу сайтидан энг яхши постларга обуна боти.
@deagle_bot – бугунги кун билан боғлиқ барча байрам ва тарихий воқеаларни биладиган бот.
@MStickersBot – исталган матнни юборсангиз, уни стикерга айлантириб беради.
@top3000bot – инглизча сўзларни ўрганяпсизми? Мана шу бот энг оммабоп 3000 тача сўзнинг инглизчасини билади.
@LifeHackerRuBot – lifehacker.ru сайти навигатори, комикс ва мушукчалари ҳам бор.
@sonnik_bot – тушларга ишонувчилар учун таъбирчи бот. Тушингизга нима кирганини ёзиб юборсангиз, уни таъбирлаб беради.
@cocktailbestbot – коктейллар рецептларини, шунингдек, кайфиятингизга қараб коктейл танлаб беради.
@Photo_editor_bot – Фотомуҳаррир: кадрни созлаш, расмни айлантириш, турли эффектлар қўшиш, гардишга солиш ва бошқа функциялари бор.
@JavaDocsBot – дастурлашни ўрганаётганлар учун керакли – Java бўйича қўлланмалар.
@docphpbot – дастурчилар учун яна бир бот, PHP функциялари бўйича маълумотнома.
@transnow_bot – русча-инглизча ва инглизча-русча таржимон. Инглизчадаги фраза шаклидаги феълларни яхши билиши билан ҳам танилган.
@vk_bot – ВКонтакте тармоғи билан интеграция: дўстлар, мусиқа, видеолар, гуруҳлар ва фотосуратлар рўйхати бўйича қидирув.
@synonim_bot – русчадаги бирор сўзни юборсангиз, унинг синонимларини жўнатади.
@kinomanbot – онлайн тарзда кўриш учун сериал ёки бадиий фильм танлаб беради. Торрентлардаги янги фильмлар, кино оламидаги янгиликлар, шу мавзудаги ўйинлар… – ҳаммаси шу битта ботда.
@InstaRusBot – Инстаграмдан сурат кўчириб олишга ёрдам беради.
@ijokingbot – Кайфиятни кўтариш керакмиди? Мана шу ботга исталган матнни юборинг – жавобан қизиқарли воқеа ёки латифа жўнатади.
@baneksbot – сўровга кўра латифа, латифалар бўйича қидирув, турли вақт оралиғида машҳур бўлган латифалар – мана шу ботда.
@accentsbot – русча сўзларда урғу қайси бўғинга қўйилишини билмай қийналасизми? Унда бу бот айнан сиз учун!
@topdf_bot – матнли ёки расм-файлларни PDF форматига ўгириб беради. Русча тили йўқ, аммо тил керак ҳам эмас – файлни юборсангиз бас.
@DrWebBot – файллар (10 МБгача) ва ҳаволаларда вируслар бор-йўқлигини текшириб беради. Бирор вирус хавфи бўлса, Dr.Web сайтидаги шу хавф ҳақидаги саҳифага йўлловчи ҳавола беради.
@ytranslatebot – инглизчадан русчага ва аксинча йўналишдаги таржимон. Шунчаки, матнни юборинг – бот унинг тилини аниқлаб, нариги тилга ўгириб беради.
@mycookbot – Пазанда-бот. Сизда бор масаллиқлардан келиб чиқиб рецепт танлайди ва таом номларига кўра рецептларни топиб беради.
@MyTeleCloudBot – Телеграмдаги чексиз «булутли» сервер. Тўғри, мессенжерда ўзингизга хабар юбориш функцияси орқали ҳам файлларингизни сақлашингиз мумкин. Аммо бу ботда яна файлларни тоифаларига кўра саралаш имкони ҳам бор.
@AIPrismaBot – App Store ва Google Play рейтингларида 2016 йили биринчи ўринларни олган Prisma иловасининг расмий боти. Фотосуратларингиз ва бошқа расмларни нейротармоқлар воситасида қайта ишлайди, уларни машҳур рассомлар услубига солиб беради.
@ya – машҳур Яндекс сайтининг расмий боти. Имкониятларига кўра энг зўр русийзабон бот. Унинг ёрдамида Яндекснинг исталган сервисидан биридан фойдаланса бўлади.
Telegram учун қизиқарли ва фойдали ботларнинг иккинчи тўпламини ҳам кўриб чиқишингизни тавсия қиламиз.