Ulefone Armor смартфони икки қаватли корпус билан ҳимояланган

Ulefone Armor смартфони икки қаватли корпус билан ҳимояланган

Хитойнинг Ulefone компанияси Сorning Gorilla Glass 3 шишаси билан қопланган 4,7 дюймли HD экранга эга ва икки қаватли корпус билан ҳимояланган Armor смартфонини намойиш қилди. Компаниянинг расмий сайтида берилган маълумотга кўра, Ulefone Armor моделининг корпуси поликарбонат ва юқори ҳароратли полиуретандан ясалган ҳамда сув киришидан IP68 стандарти билан ҳимояланган.

Смартфоннинг орқа тарафи прорезина билан қопланган ва 5 та тўртбурчакка ажратилган. Динамик ва микрофон сув ўтказмайди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Ulefone Armor экстремал спорт тури билан қизиқадиган ва кўп саёҳат қиладиган фойдаланувчиларга манзур бўлади.

Моделга саккиз ядроли Mediatek MT6753 (64-бит) процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Батареясининг сиғими 3500 мА/соат. 2/3/4G ва CDMA/TDD-LTE тармоқларида ишлай олади. Асосий камеранинг аниқлиги 13 Мп. Бундан ташқари, смартфонда SOS ёрдам тугмаси ҳам кўзда тутилган.

Моделга олдиндан буюртма бериш жараёни очилган, нархи 160 долларни ташкил қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.