Ўзбек олимлари ўта ингичка базальт толасини олиш усулини ихтиро қилишди

Ўзбек олимлари ўта ингичка базальт толасини олиш усулини ихтиро қилишди

Ўзбекистонлик олим Вадим Шевченко ўта ингичка базальт толасини олиш усулини ихтиро қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ихтиро минерал толалар олиш технологияси, хусусан, иссиқлик ўтказувчанлиги паст, товуш изолясияси юқори бўлган базальт толасини олиш усулига тегишли. Унинг вазифаси физик-механик хусусиятлари яхшиланган ўта ингичка базальт толасини олиш усулини яратишдан иборат.

Муаллифга ушбу усул учун № ИАП 05129 рақамли патент берилди.

Маълумот учун, ўта ингичка базальт толаси иссиқлик ўтказмаслик ва ёнғинга бардошлиги сабабли турар-жой бинолари ва саноат иншоотлари ва бошқа биноларда кенг қўлланилади. Хусусан, хўжалик газ ва электр плиталари, саноат ва хўжалик музлаткичларида ишлатилади.

Германиянинг EDAG муҳандислик бюроси эса ишлаб чиқаришда базальт толасидан фойдаланилган автомобиль концептини тақдим этган. Хабарларга кўра, мазкур материал ўзининг енгиллиги, мустаҳкамлиги ва экологик жиҳатдан хавфсизлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, автомобилларда қўлланилаётган алюмин ва углепластикага қараганда анча арзон.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!