Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг виртуал қабулхонаси очилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг виртуал қабулхонаси очилди

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни фуқаро (истеъмолчи)ларнинг мурожаатларини қабул қилишни самарали ташкил этиш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг виртуал қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилди.

Истеъмолчилар томонидан ариза, таклиф ва шикоятлар Федерациянинг интернет тармоғидаги расмий www.istemol.uz веб-сайти орқали электрон (онлайн) қабул қилиниб, белгиланган тартибда амалдаги қонунчиликка асосан кўриб чиқилади.

Мурожаатни тўғридан-тўғри веб-саҳифа ёки Федерация тизимида ягона 1091 Ишонч телефони орқали йўллаш имконияти мавжуд. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг матбуот ва ахборот бўлими маълум қилди, деб Uz24.uz ёзмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!