Ўзбекистон Telegram’дан фойдаланувчилар сони бўйича жаҳонда 3-ўринда

Ўзбекистон Telegram’дан фойдаланувчилар сони бўйича жаҳонда 3-ўринда

Combot сервиси Telegram мессенжери жаҳоннинг айнан қайси мамлакатларида энг оммабоп экани ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Бунда асосан Google Play ва iOS Store’даги маълумотларга таянилган, деб ёзади Daryo.uz.

2017 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра Telegram энг оммабоп бўлган мамлакат Эрон бўлиб турибди — мамлакат интернет фойдаланувчиларининг 44,7 фоизи Telegram’дан фойдаланади.

Иккинчи ва учинчи ўринлардан мос равишда Малайзия ва Ўзбекистон жой олган. Жануби-Шарқий Осиё мамлакатида аҳолининг 18,3 фоизи, Ўзбекистонда 16,2 фоизи Telegram’дан мунтазам фойдаланади.

Telegram Сингапур (11,3 фоиз), Испания (10,6), Италия (10,5), Саудия Арабистони (9,9), Бразилия (8,7), БАА (7,9) ва Голландия (7,1)да ҳам оммабоп экани қайд этилган. Россия умумий рўйхатда 11-ўринни эгаллаган (6,3 фоиз).

Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, рейтингдан Telegram’дан фойдаланадиганлар сони 1 миллиондан ортиқ бўлган мамлакатлар ўрин олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!