Ўзбекистонда eSavdo.uz дастури патентланди
Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги хабар беришига кўра, мазкур дастурий таъминот интернет тармоғи орқали маҳсулот харид қилиш ва хизматлар тўловини амалга ошириш учун мўлжалланган. Веб-илова электрон тижоратда маълумотлар базасини бошқариш тизимидан фойдаланиб яратилган. Тизимда банк пластик карталари воситасида ҳимояланган алоқа каналлари орқали тўлаш механизмлари мавжуд. Интернет-дўконда амалга оширилган тўлов ҳақида мижозга SMS ва e-mail орқали билдиришнома юборилади.
Ҳаммуаллифлар Р.М.Ахтамов, Э.Т.Усмонов ва Равшанбек Рустам ўғли № DGU 03328 рақамли гувоҳнома олишди.