Ўзбекистонда йил бошидан буён провайдерлар учун интернет тарифлари 25,8 фоизга туширилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён провайдерлар учун интернет тарифлари 25,8 фоизга туширилди

«Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти 21 апрелдан буён Ўзбекистон провайдерлари учун интернет хизматлари тарифлари 1 Мбит/секунд учун 67,85 долларга туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Жорий йилда тарифлар ўнинчи марта туширилиши. 1 январдан — 91,07 долларга, 6 январдан — 87,14 долларга, 10 январдан — 86,85 долларга, 2 февралдан — 86,11 долларга, 16 февралдан — 80,94 долларга, 3 мартдан — 76,61 долларга, 30 мартдан — 76,48 долларга, 4 апрелдан — 75,80 долларга, 6 апрелдан — 71,68 долларга, 21 апрелдан — 67,85 долларга.

2016 йили провайдерлар учун интернет тарифлари ўн икки марта туширилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!