“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси раисининг виртуал қабулхонаси очилди

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси раисининг виртуал қабулхонаси очилди

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашни янада кучайтириш мақсадида Ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилганди. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда компания расмий сайтида “Онлайн қабул”, “Фуқаролар мурожаати”, “Савол-жавоб” каби рукнлар ташкил этилди. Бу ҳақда Uzpse.uz ёзмоқда.

Ишлар самарадорлиги янада ошириш мақсадида холдинг компания бошқаруви раиси А.Камаловнинг виртуал қабулхонаси очилди. Энди фермерлар, тадбиркорлар ва тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар жойлардаги соҳага оид масалалар юзасидан саволларни тўғридан-тўғри компания раисининг www.rais.uzpse.uz порталига йўллашлари мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!