Vertu хитойлик сармоядорлар қўлига ўтди

Vertu хитойлик сармоядорлар қўлига ўтди

Хитойлик сармоядорлар Vertu люкс смартфонларини ишлаб чиқарувчи EQT компаниясини сотиб олди, деб хабар бермоқда Financial Times.

Хабарларда келтирилишича, компанияни Godin Holdings Гонконг фонди сотиб олган. Янги харид амалга оширилганидан сўнг компаниянинг амалдаги ижрочи директори Массимилиано Поглиани ўз лавозимидан четлатилди.

Айни пайтда, Vertu ҳам, EQT ҳам шартнома шартлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Vertu ўз фаолиятини Англиянинг Хэмпширдаги штаб-квартирасида давом эттиришда давом этади. Унинг ходимлари сонини 450 нафар киши ташкил этади.

EQT Vertu`ни 2012 йилда Nokia компаниясидан 200 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!