Vivo Xplay5S смартфони: ҳақиқий хитой “маҳлуқи”

Vivo Xplay5S смартфони: ҳақиқий хитой “маҳлуқи”

Қарийб икки йил муқаддам Хитойнинг Vivo компанияси Xplay3S билан смартфонлар оламида катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. У ўша вақтдаги энг юқори сиғим – 2560 х 1440 пиксел(quad HD ёки 2K)лик экран билан таъминланди. Бугунга келиб тармоқларда янада кучайтирилган Vivo XplayS5 тўғрисидаги айрим маълумотлар пайдо бўлди.

Интернетда пайдо бўлган иккита суратда Vivo Xplay5S смартфони тасвирлангани тахмин қилинмоқда. Пушти рангдаги ифодаланган суратдан кўриш мумкинки, смартфон экрани бир оз эгилган бўлиб, камераси объективи остига бармоқ изларини сканер қилиш датчиги ўрнатилган. Иккинчи суратда эса смартфоннинг метал корпуси ифодаланган бўлиб, тепа қисмидаги 3,5 мм разъём унинг дизайнида уйғунлик касб этган.

Хабарларга кўра, Vivo Xplay5S 4К форматдаги 6 дюмли (1 дюм – 2,54 см) экран билан таъминланади. Шунингдек, унга Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 4 Гб тезкор (оператив) ва 64 Гб доимий хотира ўрнатилади. Фото тасвирларни лазерли автофокус ва иккита LED-чақноқ билан таъминланган 21 мегапикселли асосий ҳамда 12 мегапикселли олд камера орқали олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалги Vivo Xplay3S смартфони 2013 йил декабрида тақдим этилганига қарамасдан, ҳозирга қадар обрўсини йўқотмаган. Унда 6 дюм, 2К тиниқликда ажрата олиш хусусиятига эга IPS-экран, тўрт ядро, Adreno 330 графика назоратчиси ўрнатилган Qualcomm Snapdragon 800 процессоридан фойдаланилган. Ускуна 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотирага эга бўлиб, 13 мегапикселли асосий камера билан таъминланган.

Vivo Xplay3S

Vivo Xplay3S