“Whatsapp”нинг янги версиясида ҳужжат алмашиниш имкони пайдо бўлди

“Whatsapp”нинг янги версиясида ҳужжат алмашиниш имкони пайдо бўлди

Whatsapp дунёдаги энг оммавий мессенжер сифатида 1 миллиард фойдаланувчи билан ижтимоий тармоқлар рейтингнинг биринчи поғонасида турибди. Тезкор хабар алмашиниш учун мўлжалланган дастур доимий равишда ўз функсиялари қаторига янгилик киритган ҳолда фойдаланувчилар талабларини қондириб келмоқда. “Whatsapp”нинг андроид операцион тизими учун мўлжалланган 2.12.489 бета версиясида,  Facebook Messenger ва Viber’да бўлгани каби, ҳаволаларни олдиндан кўриш, хабарни белгилаш функсияси, катта миқдордаги смайликлар, ҳамда бошқа кўпгина функсиялар қўшилди. Шулардан ташқари, Whatsapp чатини янада кўпроқ деталлари билан жиҳозлаш мумкин бўлди. Мессенжернинг янги версиясида, шунингдек, фойдаланувчилар ҳужжат алмашиниш имкони пайдо бўлди. Бу ҳақда 4pda ресурси хабар берди.

Манба: ITportal.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!