Хитой 5G технологияни жорий этмоқчи

Хитой 5G технологияни жорий этмоқчи

Хитой саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги ташаббусига кўра мамлакатда 5G технологияни ишлаб чиқиш устида ишлар бошланади. Мазкур тизим мобиль интернет тезлигини оширади, йирик ҳажмли файлларни сониянинг бир улушида юклаб олиш имкони яратилади.

5G технологиясини синаш ишлари 2016-2018 йилларга мўлжалланди. Биринчи навбатда 5Gнинг ҳал қилувчи асосий технологияси синаб кўрилади, ундан сўнг тўла дастурнинг ишга лаёқати текширилади (верификация). Барча босқич текширувлари муваффақиятли ўтгач, технология кенг оммага ҳавола этилади.

Хитойлик мутахассислар 5G халқаро стандартини ишлаб чиқмоқчи. Айтиб ўтиш керакки, ҳозирги пайтда айнан Хитой биринчилардан бўлиб мобиль интернет стандартларини амалга киритган.

Хитойда 3G технологияси 2001 йилда, 4G эса 2008 йилда жорий этилган. 2016 йилга келиб 3Gдан фойдаланувчилар сони 408 млн нафарга етди, 4G абонентлари эса 356 млнни ташкил этади. Бу 4G тармоғи бутун мамлакат бўйлаб ҳали тўла қопланмаганидан далолат беради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!