Хитойликларнинг Ойдаги деҳқончилиги касод бўлди – ҳаммаси музлаб қолди!

  •   DiMaX
  •  1345
  •  19.01.2019 17:29

Хитойликларнинг Ойдаги деҳқончилиги касод бўлди – ҳаммаси музлаб қолди!

Шу йилнинг 3 январь куни инсоният тарихда биринчи марта Ойнинг нариги томонига ўз учар аппаратини қўндирган. Бу – Хитойнинг Change-4 фазо кемаси бўлиб, ундаги махсус контейнерда турли уруғлар қадалган Ер тупроғи ҳам бор эди.

ЎҚИНГ: Тарихда илк бор: хитойликлар Ойда пахта ўстиришди!

15 январь куни шулар орасидан ғўза униб чиққани ҳақида хабар беришган эди. Лекин энди маълум бўлишича, уруғларнинг барчаси, шу жумладан униб чиққан ғўза ҳам нобуд бўлибди.

Аниқроғи – ҳали юқоридаги хушхабар тарқалган пайтдаёқ улар «ўлиб» бўлган экан. Яъни, 12 январь куни – Ойнинг нариги томонига тун кириб келганида, ҳарорат Цельсий шкаласи бўйича -170 даражага тушиб кетган. Шунда барча тирик организмлар музлаб қолиб ҳалок бўлган.

Олимларнинг таъкидлашларича, контейнер ичидаги ҳароратни бир маромда сақлаш учун қўшимча аккумулятор қўшиш мумкин эди. Аммо вазн масаласидаги чеклов сабабли база станциясига унақа батарея қўша олишмаган.

Шунга қарамасдан, Lunar Micro Ecosystem деб номланган ушбу тажриба дастури муваффақиятли ўтди, дейишмоқда олимлар.

ЎҚИНГ: Марсда яшаш учун етарлича шароит бор

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!