Zuk компаниясидан қайрилма камерали смартфон

Zuk компаниясидан қайрилма камерали смартфон

Lenovo ишлаб чиқариш компанияси раҳбарлигидаги Zuk компанияси янги смартфонига қайрилма камера ўрнатиши мумкин. Zuk Z2 қурилмаси ҳақидаги баъзи маълумотлар интернет тармоғида кўринди, деб хабар беради GSM Arena.

Камера девайснинг юқори қисмида жойлашган қайрилма механизмга ўрнатилади ва уни суратга олиш чоғида ҳам асосий, ҳам фронталь камера сифатида ишлатиш мумкин. Айниқса, бу селфи чоғида қўл келади. Zuk Z2 металл корпусли ва унинг олд ҳамда орқа панели 2.5D оинаси билан қопланган.

Маълумки, Zuk бренди ўзининг илк смартфони—Z1 ни жорий йилнинг август ойида оммага тақдим этганди. Кейинроқ компания шаффоф экранли смартфон прототипини кўрсатган, ноябрь ойида эса Zuk`нинг бош директори 2016 йилда смартфонларнинг иккинчи авлоди ишлаб чиқарилишини маълум қилганди.

Манбанинг ёзишича, Z2 смартфон Snapdragon 820 чипсети базасида йиғилиши мумкин.