1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

  •   DiMaX
  •  9800
  •  14.10.2019 10:42

1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Жорий йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистонда барча смартфон ва планшетлар IMEI-коди бўйича БЕПУЛ рўйхатга олинаётгани ҳақида ёзганмиз. IMEI-коди қурилманинг амалдаги моделига тўғри келмаган девайсларнинг блокланиш муддати кечиктирилганидан ҳам хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: АКТ соҳасидаги янги қўшма корхона телефонларни IMEI-кодлари бўйича рўйхатга олишда қатнашади

Вақт оз қолди!

IMEI-кодларнинг бепул асосда рўйхатдан ўтказиш ишлари 2019 йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Бу ҳақда UZIMEI тизимининг расмий сайти эслатмоқда:

Шу йилнинг 1 ноябридан бошлаб ҳар қандай мобил қурилмани IMEI-коди бўйича автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади. Кейин IMEI-кодларни операторга мурожат этиш орқали рўйхатдан ўтказишингиз керак бўлади.

Хўш, иннайкейин-чи?

1 декабрдан бошлаб эса ушбу хизмат ҳам пулли бўлади. Рўйхатдан ўтказиш нархлари қуйидагича:

Нима қилиш керак шунда?

Унчалик қийин эмас: телефонингизнинг ҳар бир SIM-карта уячаларига ишлаб турган бирор SIM-карта жойлайсиз ва ёқасиз – бўлди! Ўша SIM-карта мансуб бўлган уяли алоқа оператори автоматик равишда уни рўйхатдан ўтказиб қўяди.

Истасангиз, хоҳлаган телефоннинг IMEI-коди бўйича рўйхатга олинганини текшириб кўришингиз мумкин. Бунинг учун ҳар қандай қурилмадан https://uzimei.uz/ сайтига кириб, мана бу жойига IMEI-кодни киритасиз, пастидаги 6 рақамли текширув кодини киритасиз ва «Текшириш» тугмачасини босасиз:

Телефонингизнинг IMEI-кодини аниқлаш учун эса унда *#06# кодини териш кифоя – шунда экранга код чиқади. Иккита SIM-картали қурилмаларда бу код иккита бўлади ва уларнинг ҳар бирини юқоридаги усулда фаоллаштиришингиз керак. Шунчаки, уларга фаол SIM-карта жойлаб, телефон ёқилганида, телефон автоматик равишда рўйхатга олинади. Уйингизда ишлатилмай турган ортиқча телефонларни ҳам ичига SIM-карта жойлаб, бир ёқиб-ўчириб қўйишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: IMEI нима ва унинг аҳамияти нимада?

Бунинг нималарга таъсири бор?

UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтмаган қурилмаларни кейин Ўзбекистон ҳудудида ишлатиб бўлмайди – улар блокланиб қолади. Блокдан чиқариш эса пулли асосда амалга оширилади.

Юқоридаги ишларнинг барчаси Ўзбекистонда сотиладиган, импорт қилинадиган мобил қурилмаларга ҳам дахлдордир. Яъни, хориждан олиб келинган телефонлар ва планшетлар ҳам кейинчалик пулли асосда UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилади.

Бу эса уларнинг нархи ҳам бирмунча ошишига олиб келади. Шу боисдан биз, агарда смартфон харид қилиш ниятингиз бўлса, буни то 1 ноябргача амалга оширишингизни, сўнг тезда уни IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказишингизни тавсия этамиз.

Фирибгарларга учраб, ҳар хил нооригинал қурилмалар олиб қўйишдан сақланиш учун, смартфонни қўлдан эмас, балки фақат расмий дўконлардан харид қилишни маслаҳат берамиз. Жумладан, Terashop.uz интернет-дўконимизда ҳар хил телефонларни атиги 299 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш имкони мавжуд.

Шошилинг, кейинги пушаймондан фойда йўқ!

ЎҚИНГ: Исталган телефон ҳимоясини SIM-карта орқали бузиш йўли топилди – биттагина SMS кифоя экан!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.