23 июлда Honor 9X смартфонлари билан бирга яна нималар тақдим этилади?

  •   DiMaX
  •  913
  •  17.07.2019 09:17

23 июлда Honor 9X смартфонлари билан бирга яна нималар тақдим этилади?

Huawei корпорациясининг суббренди – Honor кейинги ҳафтанинг сешанба куни тақдимот маросимини ўтказади. Мазкур тадбирнинг энг кутилаётган янгилиги – Honor 9X ҳамда Honor 9X Pro смартфонларидир.

ЎҚИНГ: Huawei ўз операцион тизими учун умуман янги ном танлади

Honor компанияси ушбу тақдимотда смартфонлардан ташқари бренднинг янги «ақлли» билагузуги ҳамда ноутбукини ҳам кўрсатишини расман тасдиқлади. Гарчи ишлаб чиқарувчи уларнинг номларини аниқ айтмаган бўлса-да, сўнгги сизиб чиққан маълумотларга таяниб, Honor Band 5 фитнес-браслети ва Honor MagicBook Pro ультрабукини кутиш ўринли.

Honor Band 5 смарт-браслетининг анонсини Honor бўлинмаси раҳбари Чжао Минг (Zhao Ming) бир ҳафтача аввал эълон қилиб бўлганди. Weibo ижтимоий тармоғида унинг суратини ҳам кўрсатган ва айрим хусусиятларини айтган. Унга кўра, янги авлод фитнес-билагузуги қоннинг оксигенацияси даражасини, яъни, кислород билан қанчалик тўйинганлигини ҳам ўлчай олади.

Honor MagicBook Pro ҳақидаги маълумотлар эса мана бу хабаримизда:

ЎҚИНГ: Honor MagicBook Pro – ромсиз ноутбук: тақдимот куни, жиҳатлари ва расмий видеоси!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!