АКЦИЯ: ҳимояланган NOMU S10 смартфони 965 000 сўмдан сотиляпти

  •   DiMaX
  •  2849
  •  10.01.2018 16:45

АКЦИЯ: ҳимояланган NOMU S10 смартфони 965 000 сўмдан сотиляпти

AliExpress онлайн бозоридаги сотувчилар вақти-вақти билан акциялар ўтказиб, муайян моделлардаги товарларга вақтинчалик чегирмалар эълон қилиб туришларидан хабарингиз бор. Ҳозирда шулардан бири мустаҳкам ҳимояга эга NOMU S10 смартфонини 111,79 доллар нархида сотувга қўйган.

ЎҚИНГ: Совуқдан қўрқмайдиган 9 смартфон

NOMU S10 модели қишнинг қаҳратонидан, сувдан ва бошқа ноқулай шароитлардан «қўрқмайдиган» смартфондир. Бу қурилма қатъий ҳарбий стандартларга кўра ишлаб чиқилган ва бақувват – 5000 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Оддий смартфон батареялари совуқ об-ҳаво шароитида саноқли соатлардаёқ қувватини йўқотиб қўядиган бўлса, NOMU S10 аккумулятори ҳар қанақа қаҳратондаям зарядни яхши ушлайди. Бу эса девайс корпусининг махсус изоляцияли материалдан қилингани ва қўшимча резина ҳимоянинг шарофатидир.

Бу смартфон корпуси нафақат IP68 стандартига кўра сув ва чангдан ҳимояланган, балки MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра зарбалардан ҳам муҳофазаланган. 5 дюймлик HD-экрани устига ҳам Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси ётқизилган.

Шунингдек, NOMU S10 самарадорлиги ҳам кучли қурилма ҳисобланади: «юраги» – тўрт ядроли MT6737T процессори. Телефон 2 гигабайт ҳажмли тезкор ҳамда 16 гигабайтлик доимий хотира билан таъминланган. 8 мегапикселли асосий ҳамда 2 мегапикселли олд камералари одатий фойдаланувчи учун етарли. Хусусан, унинг арзонлигини ҳисобга олсак, юқоридаги хусусиятлари билан бу энг мақбул вариантлардан бири бўла олади.

Айни дамда – 12 январгача NOMU S10 модели акция доирасида 111,79 доллар нархида сотилмоқда, бу эса тахминан 965 000 сўмга тўғри келади. Акция муддатидан кейин эса одатий 129,99 доллар нархида олиш имкони бўлади. Унинг хусусиятлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун мана бу ҳавола орқали ишлаб чиқарувчининг расмий сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфонлар ва совуқ ҳарорат — билишингиз керак бўлган ҳақиқат

NOMU S10 смартфонининг асосий хусусиятлари:

  • Ҳимоя: IP68 стандарти, MIL-STD-810G ҳарбий стандарти;
  • Аккумулятор: 5000 мА/соат, литий-полимерли, тезкор қувватланувчи;
  • Камера: 8 мегапикселли Sony сенсори;
  • Операцион тизим: Android 7.0;
  • Процессор: 4 ядроли, 64 битли MT6737T;
  • Дисплей: 5 дюймлик HD-экран, Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси;
  • Хотира: 2 ГБ тезкор + 16 ГБ доимий;
  • Динамик: NXP SmartPA технологиясига эга.

Агарда NOMU S10 смартфони сизни қизиқтириб қўйган бўлса, мана бу ҳавола орқали ўтиб, унга буюртма беришингиз мумкин. Онлайн савдо масаласида тажрибангиз етарли бўлмаса ёки бошқа бирор сабаб билан буюртмани расмийлаштира олмасангиз, бу борада бизнинг ёрдамимиздан фойдалансангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.