Android 10 расман намойиш қилинди, унга янгиланувчи смартфонлар рўйхати билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  3217
  •  04.09.2019 17:46

Android 10 расман намойиш қилинди, унга янгиланувчи смартфонлар рўйхати билан танишинг!

Google компанияси ўз мобил операцион тизимининг ўнинчи версиясини тақдим этди; унинг Pixel қурилмалари аллақачон Android 10 талқинигача янгиланишлари мумкин. Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг турли смартфонлари учун мазкур апдейт қачон тарқатилишини эса қуйида кўриб чиқамиз.

ЎҚИНГ: Андроидлар энди ширинликлар номи билан аталмайди

Google аллақачон ўзининг қуйидаги смартфонлари учун Android 10 прошивкасини тарқата бошлаган:

  1. Pixel 3a
  2. Pixel 3a XL
  3. Pixel 3
  4. Pixel 3 XL
  5. Pixel 2
  6. Pixel 2 XL
  7. Pixel
  8. Pixel XL

Samsung айни дамда Android-смартфонлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания бўлиб, сўнгги икки йилдаги флагманлари учун Android 10 базасидаги прошивка тарқатиши кутилмоқда. Мазкур моделлар рўйхати эса қуйидагича:

  1. Galaxy Note 10
  2. Galaxy S10 (Сотиб олиш)
  3. Galaxy S10+ (Сотиб олиш)
  4. Galaxy S10e (Сотиб олиш)
  5. Galaxy S9
  6. Galaxy S9+
  7. Galaxy Note 9

Шунингдек, яна Galaxy S8, Galaxy S8+ ва Galaxy Note 8 ҳам кейинроқ ўнинчи версиядаги Android’гача янгиланиши мумкин, лекин бу ҳали аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Galaxy A71 смартфони ҳам Geekbench’да кучини кўрсатди: Android 10 ва 8 ГБ «оперативка»!

Huawei компанияси ҳам Android-девайслар бозорининг йирик вакилларидан бири, аммо кейинги пайтларда АҚШ санкциялари сабабли сал қийналиб қолгани маълум. Гарчи хитойлик техногигант ўз смартфонларининг Android 10 талқинигача янгиланиши борасида расман бир нима демаган бўлса-да, қуйидаги моделларига ушбу апдейт тарқатилса керак:

  1. Huawei P30 (Сотиб олиш)
  2. Huawei P30 Pro (Сотиб олиш)
  3. Huawei P30 Lite (Сотиб олиш)
  4. Huawei P20
  5. Huawei P20 Lite (Сотиб олиш)
  6. Huawei Mate 20
  7. Huawei Mate 20 Pro
  8. Huawei Mate 20 Lite
  9. Huawei Mate 20 X
  10. Honor View 20

ЎҚИНГ: Telegram дастурчилари Xiaomi ва Huawei смартфонлари эгаларига зўр маслаҳат беришди

Операцион тизим янгиланишлари ҳақида гап кетганида, Nokia бренди алоҳида ажралиб туради – унинг барча смартфонлари «тоза» Android бошқаруви остида ишлайди. Уларга алоҳида график қобиқ ишлаб чиқилишига ҳожат бўлмаганлиги боис, компания аллақачон ўз гаджетларининг Android 10 талқинигача янгиланиш жадвалини эълон қилган:

Демак, жорий йилнинг тўртинчи чорагида ушбу бренднинг қуйидаги моделлари Android 10 версиясигача янгиланади:

  1. Nokia 7.1
  2. Nokia 8.1
  3. Nokia 9 Pureview

2020 йилнинг биринчи чорагида апдейт мана бу моделларга келади:

  1. Nokia 6.1
  2. Nokia 6.1 Plus
  3. Nokia 7 Plus
  4. Nokia 2.2
  5. Nokia 3.1 Plus
  6. Nokia 3.2
  7. Nokia 4.2
  8. Nokia 1 Plus
  9. Nokia 5.1 Plus
  10. Nokia 8 Sirocco

Келаси йилнинг иккинчи чорагида мана бу смартфонлар ўнинчи талқиндаги «яшил роботча» билан дўстлашади:

  1. Nokia 2.1
  2. Nokia 3.1
  3. Nokia 5.1
  4. Nokia 1

ЎҚИНГ: IFA2019 кўргазмасида Nokia нақ олтита моделини намойиш қилади!

Ўз смартфонлари учун операцион тизим янгиланишларига жиддий эътибор қаратувчи яна бир бренд OnePlus ҳисобланади. Унинг қуйидаги қурилмаларига яқин орада Android 10 базасидаги прошивка тарқатилиши кутилмоқда:

  1. OnePlus 7
  2. OnePlus 7 Pro
  3. OnePlus 6T
  4. OnePlus 6
  5. OnePlus 5T
  6. OnePlus 5

Хулласи калом, юқоридаги смартфонлар Android 10 талқини асосида тайёрланган прошивкага янгиланиши кутилмоқда, аммо бунинг қачон амалга ошиши ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Тадқиқот: Қайси смартфонлар энг узоқ вақтгача операцион тизими янгиланиб туради?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!