Android оламида инқилоб: 50 долларлик ҳинд смартфони – барча хитойликларга битта жавоб!

  •   DiMaX
  •  1790
  •  24.09.2020 10:04

Android оламида инқилоб: 50 долларлик ҳинд смартфони – барча хитойликларга битта жавоб!

Дунёдаги энг йирик смартфон бозорларидан бири Хитой бўлса, яна бири Ҳиндистондир. Кейинги йилларда «Филлар ўлкаси»да ҳам хитойликларнинг ақлли телефонлари етакчи, аммо энди маҳаллий Reliance Jio компанияси бунга чек қўймоқчи.

ЎҚИНГ: 2020 йилда Ўзбекистонга қаерлардан ва қанча телефон олиб келинган?

TimesofIndia хабарига кўра, Reliance Jio нархи 50 доллар атрофида бўладиган Android-смартфон чиқариб, бу борада ҳақиқий инқилоб қилмоқчи. Компания маҳаллий етказиб берувчилардан кейинги икки йилда 200 миллионта смартфон тайёрлашга етказиш учун ишлаб чиқариш кучларини оширишни сўради.

Ҳозирда Ҳиндистон смартфон бозорида Xiaomi етакчи, бошқа энг кучлилари ҳам Хитойдан. Reliance Jio эса улар билан рақобатлашиш учун арзон нархда миллий маҳсулот таклиф этмоқчи.

Мазкур компания ҳозирда смартфон терувчи турли маҳаллий компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда. У ўзининг Jio Phone туркумининг энг арзон вакили – нархи атиги 4000 рупий (тахминан 54 АҚШ доллари) келадиган Android-смартфонни тақдим этмоқчи.

Таъкидлаш ўринлики, Jio компанияси Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи алоқа оператори бўлиб, айни дамда 5G тармоқларини қуриш бўйича фаол иш олиб бораётир.

ЎҚИНГ: Ҳиндистонни «Jio’лаштириш»: 1,3 миллиард аҳолини БЕПУЛ 4G-алоқа билан таъминлаб, интернетни 5 карра арзонлатган миллиардер!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!